ЦЕМЕНТИТ

ЦЕМЕНТИТ, темир карбиди (Ғе3С) — темирттг углерод билан ҳосил қилган кимёвий бирикмаси; таркибида 6,67% углерод бўлган мураккаб панжарали структура. Ц. жуда қаттиқ (НВ«800 кг/ мм2) ва мўрт (нисбий узайиши 6=0) бирикма. Ц. марганец (Мп), хром (Сг) ва б. элементларни маълум милорда эрита олади, лекин ўзи маълум шароитда парчаланиб, ундан графит ажралиб чиқади: Ғе3С—>ЗҒе+С. Шунинг учун Цементит беқарор бирикма ҳисобланади. Цементит даги углерод атомлари ўрнини металлоидлар, мас, азот ёки кислород атомлари, темир атомлари ўрнини эса металлар, мас, марганец, хром, вольфрам атомлари олиши мумкин. Таркибидаги темир атомлари ўрнини бошқа металларнинг атомлари олишидан ҳосил бўлган бирикма легирланган Цементит деб аталади. Цементит металлнинг суюқ эритмалари, аустенит ва перлитпан ажралади. Кристалланиш шароити ва кейинги ишлов турига қараб ҳар хил шаклда — тенг ўқди доначалар, пластиналар шаклида бўлиши мумкин.