ЦЕЛЛЮЛОЗА

ЦЕЛЛЮЛОЗА (франц. cellulose, лот. cellula — ҳужайра) ангидро-Бглюкозаларнинг элементар звеноларидан тузилган полисахарид: (С6Н5О5) л; поли-1,4 p-D-глюкопиранозил – D-глюкопиронозадан иборат. Целлюлоза макромолекулаларида ангидроглюкоза звенолари билан бир қаторда бошқа моносахарид (гексозалар ва пентозалар) ҳамда урон кислота бўлиши мумкин. Целлюлоза, асосан, баъзи ўсимлик уруғлари тукида, мас, чигит тукида (97—98%), ёючда (40—50%, қуруқ модда ҳисобида), каноп поя толаси, ўсимлик қобиғининг ички қатлами (мас, зиғир, рамида 80—90%, жутда 75% ва ҳ. к.), бир йиллик ўсимлик поялари (қамиш, маккажўхори, бошоқли ўсимлик, кунгабоқар)да 30—40% бўлади. Тоза ҳолдаги Целлюлоза таъмсиз, толасимон оқ модда.

Целлюлоза табиий материаллардан Целлюлоза бўлмаган компонентларни парчаловчи ёки эритувчи реагентлар таъсир эттириб ажратиб олинади. Целлюлозани ажратиб олиш усули ўсимлик материалининг таркиби ва тузилишига боғлиқ. Пахта толасидан Целлюлозани олишда юмшоқ усул қўлланади. Пахта толаси ўювчи натрий (ЫаОН)нинг 1,5—3% ли эритмаси билан 3—10 атм. босимда 3-6 соат қайнатилиб, оксидловчилар билан оқартирилади. Мол. м. кичик бўлган полисахаридлар (пентозанлар, гексозанлар, урон кислота), ёғ ва мум эритмага ўтади.

Целлюлозани ёғочдан ажратиб олишда (ёғочда 40—50% Ц., 5—10% гексозанлар, 10 — 20% пентозанлар, 20—30% лигнин, 2—5% смола ва б. аралашмалар бўлиб, улар мураккаб морфологик тузилишга эга бўлганлиги учун) мураккаб ишлов бериш усули ёғоч тарашаларини сульфитли ёки сульфатли қайнатиш усули қўлланади. Сульфитли қайнатиш усули юқори сифатли қоғоз ва картон тайёрлашда, сульфатли қайнатиш усули эса букламали (гофрирли) картон, қоп қоғози тайёрлашда қўлланади.

Целлюлоза оқ рангли толали материал, зичлиги 1,52—1,54 г/см3 (20°да). Кимёвий табиатига кўра, Целлюлоза кўп атомли спиртдир. Макромолекула элементар звеносида гидроксил гуруҳи бўлганлигидан Целлюлоза ишқорий металлар ва асослар билан реакцияга киришади. Целлюлозага концентрланган ишқор эритмаси таъсир эттирилганда кимёвий реакциялар билан бир қаторда физик-кимёвий жараёнлар ҳам кечади, яъни Целлюлоза бўкади. Целлюлозанинг концентрланган NaOH эритмаси билан реакцияга киришишидан тўқимачилик саноатида сунъий толалар ва оддий Целлюлоза эфирлари и. ч. да фойдаланилади. Янги қимматли техник хоссаларга эга бўлган Целлюлоза материаллари олишда тикилган сополимерлар синтезининг амалий аҳамияти муҳим. Мас, полиэлектролитлар (полиакрил кислота, полиметил винилпиридин) билан тикилган Целлюлоза сополимерлардан ион алмашинган тўқималар, толалар ва плёнкалар сифатида фойдаланиш мумкин. Целлюлоза макромолекуласининг оддий звеносида гидроксил гуруҳ борлиги учун улардан оддий ва мураккаб эфирлар олиш мумкин. Бу бирикмалар қимматли хоссаларга эга бўлганлигидан, турли техника соҳаларида толалар, плёнкалар, лок ва электр изоляция крпламалари, нефть ва тўқимачилик саноатида суспензия стабилизаторлари ҳамда қуюлтиргичлари сифатида қўлланади (яна қ. Целлюлоза эфирлари).