ЦЕФЕЙ

ЦЕФЕЙ (лот. Cepheus) — осмоннинг Шим. қутби яқинидаги юлдуз туркуми; Кичик Айиц, Оққуш, Калтакесак, Жираф ва Аждар юлдуз туркумлари орасида жойлашган; 1784 й. да кашф қилинган. Энг равшан юлдузи 3-юлдуз катталигида; Ц. нинг 8 юлдузи ўзгарувчан бўлиб, цефеидалар деб аталув-чи ўзгарувчан юлдузлар синфининг номи шу юлдуз билан боғлиқ. Ўзбекистон ҳудудида йил бўйи кўринади.