ЛЮЛЛИ

ЛЮЛЛИ (Lully) Жан Батист (аслида Жованни Баттиста Лулли; 1632. 28.11, Флоренция —1687.23.3, Париж) — француз композитори, мусиқий классицизм услубининг йирик намояндаси. 14 ёшидан Парижда яшаб, мусиқадан сабоқ олган. 1653 й. дан Людовик XIV саройида композитор, 1672 й. дан Париждаги «Қирол мусиқа академияси» (кейинчалик «Гранд опера» театри)нинг раҳбари. Люлли «лирик трагедия» жанрини яратиб, миллий опера ҳамда «француз увертюраси»га асос солган. Асарлари мусиқий мавзулар ёрқинлиги ва ифодавийлиги, композицион мукаммаллиги, гармония ва ритмик воситаларининг равшанлиги, кўтаринки руҳда яратилган вокал куйларнинг маънодорлиги билан ажралиб туради. Антик мавзуларга асосланган опера («Кадм ва Гермиока», «Альцеста», «Тезей», «Персей», Армида» ва б., 1673 — 86), операбалетлар («Севгининг ғалабаси», 1681; «Тинчлик даргоҳи», 1685 ва б.), дивертисмент, чолғу куй, ария, қўшиқлар, линий мусиқа асарлари муаллифи.