ЛАБИҲОВУЗ АНСАМБЛИ

ЛАБИҲОВУЗ АНСАМБЛИ — Бухородаги меъморий ёдгорлик (17-а.). Дастлаб бозор майдони бўлган. Майдон ўртасида катта қовуз қазилиб (1620 й.) атрофлари синчлар билан мустаҳкамланган, харсанглардан зинапоялар, мармардан тарновлар ишланган. Шағал ва тупроқ б-н тўлдирилиб шиббаланган. Ҳовуз эни 36 м., бўйи 45,5 м., чуқ. 5 м. Унинг ғарбида Нодир Девонбеги хонақоҳи, шарқида Нодир Девонбеги мадрасаси, шим. да Кўкалдош мадрасаси ва Эрназар элчи мадрасаси ( сақланмаган) қад кўтарган. Ҳоз. ҳовуз атрофига чинорлар экилиб, чойхона қурилган. Ёдгорликлар таъмирланган.