ЛАБИРИНТ

ЛАБИРИНТ (юн. labyrinthos) — хоналари беҳад кўп, йўлаклари одамни адаштирувчи улкан бино. Юнон мифологиясида Крит о. подшоси Минос учун меъмор ва моҳир механик Дедал Лабиринт курган. Хавара (қад. Миср)даги Аменемхет III ибодатхонаси (мил. ав. 19-а. майдони тахм. 72 минг м2) бир неча заллардан иборат бўлиб, ҳайкал ва бўртма тасвирлар билан безатилган. 3 мингга яқин хонаси бўлган.

Кўчма маънода — кишини чалғитадиган мураккаб жой, иложини топиш қийин бўлган ҳолат.