ЛАБОРАТОРИЯ

ЛАБОРАТОРИЯ (лот. laboro — ишлайман) — илмий муассаса, вазирлик, корхона, ўқув юрти таркибидаги илмий, и. ч.-назорат тажрибалари ёки ўқув машғулотлари олиб борувчи мустақил муассаса ёки бўлим, бўлинма. Олий ўқув юртларида Лаборатория 3 турга ажратилади: ўқув Лаборатория (айрим ўқув фанларидан) — талабалар билан Лаборатория машғулотлари олиб борилади; муаммоли Лаборатория — асосий фанлар бўйича йирик илмий-техникавий изланиш масалалари ҳал қилинади; соҳа Лаборатория — халқ хўжалигининг муайян тармоғидаги долзарб масалалар ҳал этилади.

Муаммоли ва соҳа Лаборатория лари корхона, и. т. муассасалари ва б. ташкилотларда ҳам бор. И. ч.-назорат Лабораториялари давлат ва жамоат ташкилотлари таркибида тузилиб, и. ч. га оид тайин масалаларни текширади. Мас, и. ч. хом ашёси ва тайёр маҳсулотни назорат этиш Лаборатория (з-дларда), клиник Лаборатория (даволаш муассасаларида), криминалистик Л. (тергов ва суд органларида), агрономик Л. (қ. х. ташкилотларида).