ЛАБОЁҚЛИЛАР

ЛАБОЁҚЛИЛАР (Chilopoda) – кўпоёқлилар кенжа синфи, айрим маълумотларга кўра синфнинг номи. Танаси ясси ёки цилиндрсимон узун, бош ва бўғимларга бўлинган гавдадан иборат. Деярли ҳар бир бўғимда бир жуфтдан юриш оёқлари бўлади. Бошида бир жуфтдан антенна ва юқори жағлар, 2 жуфт пастки жағлар бор. Антенналар асосида бир тўп оддий кўзлари жойлашган, айрим Лабоёқлиларнинг кўзлари бўлмайди. 1-жуфт юриш оёқлари оёқ-жағларни ҳосил қилади. Улар асосида жойлашган заҳар безлари йўли тирноқларининг учки қисмига очилади.