ЛЁССЛИ ПЛАТО

ЛЁССЛИ ПЛАТО, Лёссли текислик (хитой тилида Хуантугаоюань) — Хитойдаги табиий ўлка. Хуанхэ дарёси ҳавзасининг ўрта қисмида. Жан. да Циньлин, шарқда Тайханшань тизмалари, шим. да Ордос чўли, шим.-ғарбда Алашань чўли, ғарбда Куньлун тиз-малари б-н чегараланган. Майд. 430 минг км2. Рельефи асосан, сертепа ясси текислик бўлиб, бал. 1200—1500 м (баъ-зи тизмаларнинг бал. 2500. га етади). Геологик жиҳатдан Лёссли плато лёсс билан крпланган қалин мезозой стқизиклари билан тўлган ботиқдир. Лёсс қопламининг қалинлиги 100—250 м. Деярли тўлиқ эрозияга учраган (1 км2 да 5—6 км ли жарликлар бор, чуқ. 100—150 м га етади). Иқлими қуруқ совуқ қишли ва ёзи иссиқ мўътадил иқлим. Янв. нинг ўртача т-раси шим. да —8° дан жан. да — 4°гача, июлники шим. да 22° дан жан. да 24°гача. Йилига 500 мм гача ёғин ёғади. Дарёлар чуқур даралардан оқади ва жуда катта миқдорда оқизиқ олиб кетади. Лёссли тупроқларнинг унумдорлиги сабабли, ҳудудининг катта кисми ўзлаштирилган, ён бағирлар сунъий террасаланган. Пахта, тариқ, гаолян, буғдой экилади. Табиий ўсимликлар фақат ўзлаштириш ноқулай ерлардагина сақланиб қолган. Тошкў-мир конлари бор. Л. п. да аҳоли зич. Йирик шаҳарлари — Сиань, Тайюань.