ЛУРИСТОН

ЛУРИСТОН — Ғарбий Эрондаги тарихий вилоят. Қадимда бу ҳудудда касситлар яшаб, у Элам давлати таркибида бўлган. Мил. ав. 10—9-а. ларда Жан. Эрон қабилалари келиб жойлашган. Кичик Луристон — лурлар вилояти. Катта Луристон эса бахтиёрийлар, мамасенилар, кўҳгилуйлар юрти бўлган. Ҳоз. Эронда — остон (маъмурийҳудудий бирлик). Бош шаҳри — Хуррамобод.