ЛОЙИШ

ЛОЙИШ — Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги шаҳарча (1984 й. дан). Туманнинг маъмурий маркази. Вилоят маркази ҳамда яқин т. й. станцияси Самарқанддан 36 км. Аҳолиси 11,5 минг киши (2002). Окдарёдан сув олади. Шаҳарчанинг номи унинг жойлашган ўрни билан боғлиқ. Лойиш қадимда Зарафшон дарёсининг тармоқлари — Оқдарё б-н Қо-радарё оралиғидаги қамишзор ва ботқоқлик ерда вужудга келган, номи шундан бўлса керак деб тахмин қилинади. Шаҳарчада туман ҳокимияти биноси, ғишт, консерва з-длари, қурилиш ташкилотлари, алоқа бўлими, маданий, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, 3 умумий таълим, мусиқа, махсус интернат мактаблари, педагогика коллежи, маданият уйи, марказий кутубхона, стадион, маданият ва истироҳат боғи (боғда урушда шаҳид бўлганларга ёдгорлик ўрнатилган), касалхона ва б. тиббий муассасалар бор. Л. ҳудудидан Катта Зарафшон автомагистрали ўтади.