ЛОУРЕНСИЙ

ЛОУРЕНСИЙ ( лот. Lowrencium) , Lr — Менделеев даврий системасининг III гурухига мансуб сунъий радиоактив элемент. Тартиб раками 103, ат. м. 260,105; актиноидларга киради, барқарор изотоплари йуқ. Массаси сонлари 253 дан 260 гача булган 8 та радиоактив изотопи маълум. Энг узок, яшайдига изотопи 26OLr (T1/2=180 с, а-нурланувчи). Бирикмаларида 3 валентли, ион радиуси Lr3+ 0,0921 нм. Оғирлик миқдорида олинмаган, тадқиқотлар 256Lr (Т1/2=35с)нинг алоҳида атомлари устида олиб борилган. Лоуренсийнинг кашф этилганлиги ҳақидаги маълумот илк бор А. Гиорсо (АҚШ) томонидан 1961 й. эълон қилинган. Циклотронни кашф этган олим Э. Лоуренс шарафига шу ном билан аталган.