ЛОТАРИНГИЯ

ЛОТАРИНГИЯ (Lorraine) — Шарқий Франциядаги тарихий вилоят. Мозель дарёси ҳавзасида жойлашган. Лотарингия ҳудудида Мёрт ва Мозель, Мёз, Мозель, Вогез департаментлари жойлашган. 23,5 минг км2. Ахолией 3,3 млн. киши (1990й. лар ўрталари). Бош шаҳарлари — Нанси ва Мец. 9-а. да Лотарингия — қироллик (Рейн дарёсининг қуйи ва ўрта ҳавзалари), 10а. — 1766 й. да (танаффус б-н) — герцоглик. 1766 й. дан Лотарингиянинг ҳамма ҳудуди Франция таркибига кирган, (1790 й. гача вилоят мақомида). 1871 й. Шарқий Лотарингия Германия томонидан зўрлик билан эгаллаб олинган. 1919 и. Францияга қайтариб берилган. 1940 й. Германия яна босиб олган, 1944 й. озод этилган.