ЛОМЕ

ЛОМЕ — Того пойтахти, мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ва маданий маркази. Гвинея қўлтиғи соҳилидаги порт. Иклими экваториал иқлим, энг иссиқ ойлар (март—апр.) нинг ўртача т-раси 31°, энг салқин ой (июль — авг.) ники 23°. Йилига уртача 755 мм ёғин ёғади. Аҳолиси 500 минг кишидан зиёд (1990-й. лар урталари).

Шаҳар 19-а. охирларида 18-а. нинг 20-й. ларидан мавжуд бўлган қишлоқўрнида бунёд этилган. 1877 й. дан Германия протекторати Тогонинг маркази булган. 1-жаҳон урушидан кейин (1914—18 й. ларда) Франция мандатлигидаги ҳудуднинг, 1939—45 й. ларда Франция васийлигидаги Тогонинг маъмурий маркази. 1960 й. 27 апр. дан мустақил Того Республикасининг пойтахти.

Ломе — транспорт йўлларининг муҳим тугуни, аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Нефтни кайта ишлаш, металлургия, цемент, мармар з-длари, пахта тозалаш, тўқимачилик, озиқ-овқат, пойабзал корхоналари мавжуд. Ҳунармандчилик ривожланган. Порт орқали четга фосфорит, мармар, кофе, какао, пахта ва пальма маҳсулотлари чиқарилади. Ломеда Миллий мажлис, Президент саройи, меҳмонхона ва б. маъмурий ҳамда жамоат бинолари қурилган. Илмий тадқиқотлар ин-ти, унт, миллий музей, кутубхона, ўқув муассасалари бор. Туризм ривожланган.