ЛИЗИМЕТР

ЛИЗИМЕТР (лиз… ва юн. metreo — ўлчайман) — табиий шароитга яқин муҳитда тупроқцан сув сизиб ўтганда содир бўладиган жараёнларни ўрганишга мўлжалланган қурилма. Ҳоз. вақтда Лизиметрдан тупроқ генезиси ва ҳосилдорлигини ўрганишда, хусусан, тупроқдан минерал ҳамда органик моддаларнинг чиқиб кетиши (мас, ювилиши)ни аниклашда кенг фойдаланилади.