ЛИВИНГСТОН ШАРШАРАЛАРИ

ЛИВИНГСТОН ШАРШАРАЛАРИ — Конго (Заир) дарёси қуйи оқимидаги 30 дан ортиқ остона ва шаршаралар, Киншаса ва Матади ш. лари оралигида. Конго дарёсининг Жан. Гвинея қирларини кесиб ўтиш жойида ҳосил бўлади. Серостона жойининг уз. 360 км, 220 м баландликдан оқиб тушади. Ливингстон шаршараларини айланиб ўтган т. й., йирик Инга ГЭС қурилган. Инглиз сайёҳи Д. Ливингстон номи билан аталган.