ЛИТАВРА

ЛИТАВРА — довулсимон урма мусиқа чолғуси. Шарқ халқларининг турли (довул, ноғора каби) чолғулари асосида 15-а. да Европада яратилган. 17-а. дан симфоник оркестр таркибига киритилган. Қозонсимон кўринишда бўлиб (диа-метри 55—70 см), мис, жез ёки алю-минийдан ишланиб, оғзи тери б-н қопланади. Махсус таёқчалар билан терига уриш натижасида янгроқ, гулдурос товуш ҳосил қилади. Замонавий турлари махсус винтлар (ёки педаль механизми) б-н терини тортиш орқали созланади. Оркестрда 2 дан 5 тагача турли создаги Литавра қўлланилади.