ЛИПОМА

ЛИПОМА (юн.lipos — ёғ, oma — ўсма) — ёғ тўқимасидан ривожланадиган хавфсиз ўсма. Ҳар хил катталикда бўлади. Кўпинча тери ости ёғ қавати, чар-ви, фасциялар, бўғимларда, баъзан пай пардалари, шунингдек, орқада, бўйинда, қориннинг олдинги девори ва б. жойларда учрайди. Липома бириктирувчи тўқимали капсула билан ўралган бўлиб, секин ўсади. Организм функцияларига зарар етказмайди, жарроҳлик йўли билан олиб ташланади.