ЛИМФАДЕНИТ

ЛИМФАДЕНИТ (лимфа ва юн. aden — без) — лимфа тугунларининг яллиғланиши. Лимфа тугунларига яллигланиш пайдо қилувчи микроблар ва уларнинг заҳари тушганда шулар асорати, яъни иккиламчи касаллик сифатида рўй беради. Касалликнинг қўзғатувчисига ва яллигланиш характерига кўра, Лимфаденитнинг номахсус (одатдаги йирингли инфекция) ва сил, захм ва б. юқумли касалликларда кузатиладиган махсус хиллари, шунингдек, кечишига қараб ўткир ва сурункали Лимфаденит фарқ қилинади. Кўпроқ бўйин, қўлтиқ ва чов соҳаси лимфа тугунлари яллиғланади. Ўткир Л . да лимфа тугунлари катталашади, шишади, пайпаслаб кўрилганда оғрийди, беморнинг умумий аҳволи айтарли ўзгармаслиги мумкин. Касаллик авж олганда беморнинг т-раси кўтарилади, боши оғрийди, мадори қурийди, шишган лимфа тугуни устидаги тери қизаради ва ҳ. к. Ўткир Лимфаденит ўтказиб юборилган ҳолларда сурункали туе олади, бунда лимфа тугунлари катталашиб, зичлашади, фаолияти сусаяди. Лимфаденит оғир асоратларга сабаб бўлиши мумкин, шунинг учун дарҳол врачга мурожаат қилиб, даволаш зарур. Специфик Лимфаденитда унга саб. аб бўлган (сил, захм ва б.) касаллик даволанади. Шунингдек, антибиотиклар ва физиотерапевтик муолажалар буюрилади, йирингли яллиғланиш бўлганда жаррохлик усули қўлланилади.