ЛИМАСОЛ

ЛИМАСОЛ, Лемесос — Кипр жан. даги шаҳар. Лимасол округининг маъмурий маркази. Ўрта денгиз бўйидаги порт. Аҳолиси 192,5 минг киши (1999). Вино ва коньяк и. ч. марказларидан. Тўқимачилик, тикувчилик саноати, қурилиш материаллари и. ч. корхоналари, археология музейи бор. 13—17-а. ларга оид меъморий ёдгорликлари сақланган.