ЛИМА

ЛИМА — Перу пойтахти. Мамлакатнинг муҳим иқтисодий, сиёсий ва маданий маркази. Тинч океан соҳилида жойлашган. Анд тоғлари этагида. Иқлими тропик чўл иқлими. Ўртача т-раси авг. да 16°, фев. да 23°. Йилига 40 мм ёғин ёғади. Аҳолиси 7,4 млн. киши (2000). Лимага 1535 й. да испанлар асос солган. Уч аср давомида испанларнинг Жан. Америкадаги мустамлакаларининг маркази ва Перу вицеқироллигининг пойтахти бўлган. 1821 й. дан Перу Республикасининг пойтахти. 1881—83 й. ларда Чили қўшинлари оккупация қилиб турган.

Т. й. ва автомобиль йўлларининг йирик тугуни. Лимадан Пан-Америка шоссеси ўтган. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Лима шаҳар атрофи ва Кальяо билан бирга намлакатдаги ишлаб берувчи саноат маҳсулотининг 80% ни беради. Асосий саноат тармоқлари: тўқимачилик, озиқовқат, металлсозлик, кимё, нефтни қайта ишлаш саноатлари. Тайёр қисмлардан автомобиль ва электр асбоблари и. ч. корхоналари бор. Ун-тлар, жумладан, СанМаркое унти (1551), 3 та ФА, музейлар, миллий кутубхона, театрлар, расадхона, ботаника боғи ва б. бор. Меъморий ёдгорликларидан Торре Тагле саройи (1795), собор (1572—1797), президент саройи ва б. сақланган.