ЛИКАСИ

ЛИКАСИ (1966 й. гача Жадовиль) – Конго Демократик Республикасидаги шаҳар. Шаба провинциясида. Т. й. станцияси. Аэропорт бор. Аҳолиси 300 мингдан зиёд киши (1990-й. лар ўрталари). Мис-кобальт рудалари қазиб олинадиган ва рангли металлар ишлаб чиқариладиган р-н маркази. Рух концентратларига ишлов берилади. Кимё саноати, қурилиш материаллари ва темир-бетон конструкциялари и. ч. корхоналари, минералогия музейи бор. Ликасига 1917 й. да асос солинган.