ЛИБРЕТТО

ЛИБРЕТТО (итал. libretto — китобча) — мусиқий-драматик асар (опера, оперетта, мусиқали драма ва комедия) нинг сўз матни, балет спектаклининг адабий сценарийш, шунингдек, мазкур асарлар мазмунининг қисқача баёни. 17а. дан театр томошабинлари учун китобчалар тарзида чоп этилган (номи шундан). Либретто муаллифлари композиторлар билан ҳамкорликда ижод қилади. 19-а. дан бошлаб баъзи композиторлар ўз саҳна асарлари учун Либретто матнини қам ўзлари яратишган (Г. Берлиоз, Р. Вагнер, М. Мусоргский, С. Прокофьев, К. Орф ва б.). Л. мавзулари асосини, кўпинча, халқ афсона, достон ва эртаклари («Тоҳир ва Зуҳра», «Ёрилтош», «Маликаи айёр» опералари), мумтоз адабиёт («Фарҳод ва Ширин», «Лайли ва Мажнун» опералари) ва драма асарлари ташкил этади (мас, Ҳамза асари асосида яратилган «Майсаранинг иши» операси). Либреттони яратиш жараёнида адабий асарлар мусиқий жанрлар хусусиятларига мослаштириб қисқартирилади, баъзида тубдан узгартирилади (мас, «Қарға моткаси» А. Пушкин ҳикояси ва П. Чайковский операси). Ўзбекистонда Либретто яратиш соҳасида К. Яшин, С. Абдулла, Ҳ. Ғулом ва б. танилган.