ЛЕПТОНЛАР

ЛЕПТОНЛАР (юн. leptos — енгил, кучсиз) — ўзаро кучли таъсирлашмайдиган элементар зарралар; улар фақат кучсиз, электромагнит ва гравитаци-он ўзаро таъсирларда иштирок этади. Барча Лептонлар 1/2 спинига эга, яъни улар фермионлар ҳисобланиб, Ферми — Дирак статистикасита бўйсунади. 1975 й. гача массаси протоннинг 0,12 массасидан кичик бўлган, Лептонлар гина: — электрон, мюон, электрон ва мюон нейтрино, шунингдек, уларнинг антизарралари маълум бўлган. Электрон модда таркибига кирувчи ягона баркарор лептон ҳисобланади. Позитрон моддадаги электрон билан қўшилиб, жуда қисқа вақтда аннигиляцияланади, яъни фотонлар (иккита ёки учта)га айланади. Табиатда нейтрино ва антинейтринолар ядроларнинг Р-емирилиш жараёнларида ва элементар зарраларнинг емирилишидан ҳосил бўлади. Уларнинг массаси нолга яқин. Ядро реакторлари нейтриноларнинг манбаи ҳисобланади. Янги маълумотлар протондан оғирроқ Лептонларнинг мавжудлигини кўрсатмоқда. Таркибида Лептонлар бўлган элементар зарраларнинг бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтганда Лептонлар ва антилептон сонлари орасидаги фарқ ўзгармас катталик бўлиб қолади.