ЛЕЛУАР Луис Федерико (1906.6.11 — Париж—1987.2.12) — аргентиналик биокимёгар. Буэнос-Айрес ун-тини тугатган (1932), Кембриж (1935—36) ва Сент Луис (АҚШ) ун-тларида ишлаган. Биокимё тадқиқотлари ин-ти ректори (1947 й. дан), Буэнос-Айрес унти проф. (1962 й. дан). Асосий тадқ-иқотлари углеводлар биокимёсига оид. Биринчи қанд нуклеотиди — уридин-дифосфатглюкозани (1951), пурин ва пиримидин ҳосилаларига тааллуқли жуда кўп нуклеотиддифосфатқандларни (НДФқандлар) кашф қилган (1950—60). Шу кашфиётларга асосланиб кўпгина углеводлар, жумладан, гликоген (1959) ва крахмал (1960) биосинтези механизмини тушунтириб берган. Нобель мукофоти лауреата (1970).