ЛЕЖАНДР

ЛЕЖАНДР (Legendre) Адриен Мари (1752.18.9 – Париж – 1833.10.1) – француз математиги, Париж ФА аъзоси (1783). Геодезик ўлчашлар назариясини ишлаб чиққан, энг кичик квадратлар усулини очган, эллиптик интеграллар ва вариацион ҳисоб билан шуғулланган. Лежандр кўпҳадлари ва Лежандр алмаштириши деб аталадиган тушунчаларни киритган. Лежандр эллиптик интегралларнинг қатъий қоидага айланишини исботлаган, уларнинг қаторларга ажралишини топган ва қийматлари жадвалларини тузган. Вариацион ҳисобда экстремумнинг мавжудлигини аниклаган.