ЛЕГИРЛАШ

ЛЕГИРЛАШ (нем. Legieren — эритмоқ) — металл қотишмаларга, маълум кимёвий таркибга, структурага ва ке-ракли хоссага эга бўлган кртишмалар олишга имкон берувчи легирловчи элементлар (хром, никель, молибден ва б.) қўшиш. Одатда, суюқ ҳолатдаги, камдан-кам қаттиқ ҳолатдаги металл қотишмалар легирланади. Легирлаш йўли билан қотишмаларнинг мустаҳкамлиги ва пластиклиги ўзгартирилади, ейилишга ва коррозияга чидамлилиги, иссиқбардошлиги, магнит хоссалари ва б. оширилади. Легирлашнинг ҳажм ва юза бўйича Легирлаш, комплекс Легирлаш (қаттиқ жисм сиртини ионлар билан бомбардимон қилиб, шу жисм ичига атомлар киритиш) хиллари хам бор.