ЛАЗГИ

«ЛАЗГИ», «Ўзбекрақс» қошидаги Комилжон Отаниёзов номидаги «Лазги» ашула ва рақс ансамбли — Хоразм ашула ва рақс ансамбли. Ўзбек давлат филармонияси (Тошкент) қошида 1957 й. ташкил этилган. 1968 й. дан «Лазги» номида, 1991 й. дан Комилжон Отаниёзов номида, 1997 й. дан «Ўзбекрақс» таркибида. Асосчиси, бадиий раҳбари ва бош балетмейстери Г. Раҳимова. Кейинги раҳбарлари К. Отаниёзов (1958 —59), О. Отажонов (1982—86 ва 1987 — 88), Р. Шарипова (1986-87), Р. Қурбонов (1988 й. дан). Ансамблнинг бош балетмейстери — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист 3. Ғиёсова, етук ижрочилари — О. Отажонов, Г. Ёқубова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Ф. Солиҳова, Ш. Султонов, И. Зарипова, М. Ойнақулова ва шунингдек, 3. Ғаффорова, О. ва У. Суюрбоевалар ва б. Ансамбль репертуари, асосан, Хоразм халқ қўшиқ ва рақслари («Норим-норим», «Оразибон», «Оғажон», «Сурнай лазгиси», «Хива лазгиси»), масхарабоз ўйинлари («Чўгурма рақси», «Чоғаллоқ» ва б.), шунингдек, замонавий қўшиқлар («Ўзбекистон қизлари», «Хоразм пахтаси», «Менинг ёрим», М. Мирзаев; «Сен ва мен», «Келкел ёрим», «Хоразму Бухоро», О. Отажонов), ашула-рақс композициялари ва сюиталар («Салом сизга Хоразмдан», К. Отаниёзов; халқ куйларидан тузилган «Лазги саломи», «Хоразм тўйи», «Хива сайили», «Арка момонинг ният китоби», «Оға қақир», «Ҳайрониман», «Мақом» ва б.)дан иборат. «Лазги» ижро дастуридан ҳинд, араб, тожик, рус, туркман, қозоқ, озарбайжон, ажар, афғон, грузин, уйгур ва б. халқларнинг рақслари қам ўрин олган. «Лазги» Европа ва Осиё мамлакатларида гастролда бўлган. Корфагендаги Этнографик ансамбллар 8-фестивали дипломанти (Тунис, 1975), Иорданиянинг 1-даражали «Мустақиллик» ордени билан такдирланган (1984). Ботир Матёқубов.