ЛАЗЕР АСБОБЛАР

ЛАЗЕР АСБОБЛАР — 1) лазер нуридан фойдаланиб турли материалларни пайвандлаш, кесиш, чиниқтириш ва пармалаш, газ қувурларини қирқиш учун мўлжалланган асбоб ва жиҳозлар. Улар б-н ишлов берилганда материалда механик зўриқиш пайдо бўлмайди, пайвандланган чоклар, очилган тешиклар жуда аниқ (0,003—1 мм) чиқади. Лазер асбоблар лазер нурини зарур жойга муайян йўналишда йўналтириб берадиган оптик тизимдан иборат. Улар билан исталган қаттиқликдаги материалларга, ҳатто олмос, рубин ва б. га ишлов бериш мумкин. Лазер нури зичлигини ошириш ва ишлов берилаётган жойни чеклаб туриш учун Лазер асбобларда турли оптик тизилмалардан фойдаланилади. Лазер асбоблардан фойдаланилганда иш унумдорлиги хам жуда юқори бўлади. Mac, тешикларни пармалайдиган лазер жиҳозлар билан ҳар минутда 60—240 та тешикни пармалаш мумкин. У лазер каллак, оптик тизим, бошқариш тизими, ток билан таъминлаш манбаи, совитиш тизимлардан иборат;

2) биол. ва тиббиётда қўлланиладиган асбоблар. Лазер нуридан фойдаланиб жарроҳлик операцияларини ўтказиш (мас, кўз тўр пардасини операция қилиш), терапия усулида даволаш, физиотерапияда бўғинларни даволаш мумкин;

3) қудратли лазер нуридан фойдаланиб душман кучлари ва техникасига талофат етказадиган лазер қуроллар. Лазер асбоблардан космонавтикада ҳам фойдаланиш мумкин.