ЛАЗАРЕВА Валентина Даниловна

ЛАЗАРЕВА Валентина Даниловна (1939.27.12, Оренбург вилоятининг Кваркено тумани) — Ўзбекистан Республикаси халқ ўқитувчиси (1995). ТошДУнинг механика-мат, ф-тини тугатган (1965). 1965 й. дан Тошкент ш. Ҳамза туманидаги 43-, 1970—98 й. ларда 149-мактабда мат. ўқитувчиси. Унинг дарс ўтиш услуби бой ва турли-туман. У ўқувчиларга мустаҳкам билим ва яхши тарбия беришга интилган.