ЛАЙЛИ ВА МАЖНУН

«ЛАЙЛИ ВА МАЖНУН» — Алишер Навоий «Хамса»сининг учинчи достони (1484). У 3622 байтдан иборат бўлиб, шу мавзудаги достонларга хос аруз вазнининг «ҳазажи мусаддаси ахраби мак,бузи маҳзуф» бахрида ёзилган. Навоий ушбу достонни туркий тилда яратган биринчи муаллифдир. Алишер Навоий Лайли ва Мажнун саргузаштларининг анъанавий сюжет чизиғини сақлаб қолган ҳолда воқеаларга янгича руҳ ва мазмун бахш этди ҳамда достонга янги тимсоллар киритди. Алишер Навоий Лайли ва Мажнун афсонасидан либос сифатида фойдаланиб, достон мазмунига ўз фалсафий қарашларини синг-дириб юборишни мақсад қилганини таъкидлайди. Достон Шарқ мумтоз адабиётининг анъаналарига мувофиқ иккита: зоҳирий (очиқ) ва ботиний (яширин) маъноларга эга. Зоҳирий маъно оддий ўқувчига ҳам тушунарли бўлиб, унда икки ёш муҳаббати ўз ифодасини топган. Ботиний маъно эса рамзий-мажозий тасвирларга ўралган бўлиб, унда муаллифнинг фалсафий қарашлари акс этган. Навоий достоннинг илк бобидаёқ ўқувчига ўз рамзларининг калитини тақдим этади. Яъни у Лайлининг манзар (илоҳий ҳусн акс этган) лигини, Мажнун эса Илоҳ ишқида ақлдан ажраганини таъкидлайди. Бундан Алишер Навоий «Лайли ва мажнун ва М.»ининг ботиний мазмунида мажозий ишқ синоатлари акс этганлиги англашилади. Алишер Навоий «Лайли ва мажнун ва М.»ни нафақат мазмунан, балки бадиий жиҳатдан ҳам ушбу мавзудаги достонларнинг сарасига айлантирди. Навоийнинг «Лайли ва мажнун ва М.»идан сўнг халқимизда ушбу достоннинг кўплаб фольклор вариантлари ҳам вужудга келди. Халқнинг достонга бўлган қизиқиши натижаси ўлароқ, 19-а. да Умар Боқий томонидан «Лайли ва мажнун ва М.»нинг насрий мухтасар баёни яратидди. «Лайли ва мажнун ва М.» достони асосида саҳна асарлари ва видеофильм ҳам бор.

Ад.: Аҳмедов Т., Алишер Навоийнинг «Лайли ва Мажнун» достони, Т., 1970. Санжар Назаров.