ЛАЙЛАКТУМШУҚ

ЛАЙЛАКТУМШУҚ, қорамашоқ [Erodium cicutarium (L.) Liherit] — ёронгулдошлар оиласига мансуб бир йиллик ўт. Ўрта Осиё, Ғарбий Сибирда дашт, яйлов, тоғ ён бағирларида, экинлар орасида ўсади. Барги чўзиқ, патсимон, гули қизғиш пушти, 3—6 тадан тўпланган. Баҳордан кеч кузгача гуллайди. Меваси лайлак тумшуғига ўхшаш узун (номи шундан олинган). Таркибида ошловчи моддалар бор. Л. дан табобатда ички органлардан қон кетишини тўхтатишда фойдаланилади.