ЛАЙЛАКЛАР

ЛАЙЛАКЛАР (Ciconidae) — узун оёқли қушлар туркумининг бир оиласи. 17 турни бирлаштирган 11 уруғи бор. Асосан, тропик, субтропик ва мўътадил минтақаларда тарқалган. Ўзбекистонда оқ лайлак ва қора лайлак учрайди. Оқ лайлакнинг тумшуғи ва оёқлари қизил, пати оқ, қанот патлари қора. Вазни 4 кг гача. Қора лайлак оқ лайлакка қараганда кичикроқ. Лайлаклар ялангликларда, тоғларда ва аҳоли пунктларига яқин ер ларда яшайди. Уясини дарахтларга, қояларга ва миноралар томига қуради. 3—5 та тухум қўяди. Иккала жинс ҳам тухумини 30 кунча галма-галдан босади. Моногам қушлар. Бақа, калтакесак, сичқон, ҳашарот ва б. б-н озикланади. Марказий ва Жан. Африкада, Жан.-Ғарбий Осиё ва Ғарбий Хитойда қишлайди. Ҳоз. Лайлаклар сони камайиб кетган.