ЛАХТИ

ЛАХТИ — Финляндия жан. даги шаҳар ва порт. Пяйянне кўллари системасидан жан. да. Аҳолиси 96,6 минг киши (1999). Т. й. тугуни. Ёғочсозлик саноати ривожланган. Целлюлоза-қоғоз саноати учун жиҳозлар и. ч., тўқимачилик, пойабзал, ойна-шиша, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Туризм ва қ,ишки спорт ўйинлари маркази.