ЛАВРДОШЛАР

ЛАВРДОШЛАР (Lauraceae) — икки уруталлали ўсимликлар оиласи. Дарахт ва буталар, баъзан ярим бута ва ўтлар. Айрим турлари паразит. Барги оддий, этли, доим яшил, пояда кетма-кет жойлашган. Гули икки (баъзан бир) жинсли, тўғри, майда тўпгул. Меваси бир уруғли, резаворсимон ёки данакли. Барги, пўстлоғи ва б. қисмларида эфир мойлар ишлаб чикарадиган безчалари бор. Асосан, тропик, баъзан субтропик иқлимда ўсадиган 40—50 туркумга мансуб 2000 дан ортиқ турни ўз ичига олади. Кўп турлари (мас, лавр) зиравор сифатида фойдаланилади ёки улардан тиббиёт ва фармацевтика учун зарур булган эфир мойлари ва камфора олинади. Купчилик Лаврдошларнинг ёғочи мебель и. ч. учун хом ашё ҳисобланади.