ЛАВОЧКИН Семён Алексеевич

ЛАВОЧКИН Семён Алексеевич [1900. 29.8(11.9), Смоленск – 1960.9.4, Москва] — рус авиаконструктори, муҳандис-техник хизмати генерал-майори (1944), икки марта Меҳнат Қахрамони (1943, 1956). Москвадаги Олий техника билим юртини тугатган (1927). Самолётсозлик бўйича бош конструктор (1935 й. дан). Унинг раҳбарлигида ЛаГГ-3 (1940), Ла-5 (1942), Ла-7 (1944) қирувчи самолётлар яратилди. Кейинчалик Лавочкин товушдан тез учадиган Ла-190 ва исталган об-ҳаво шароитида учадиган Л а-200 реактив қирувчи самолётларини яратди.