ЛАВҲА

ЛАВҲА — 1) хотира ёки қисқача тарихий маълумот ёзиб, бирор жойга ўрнатиб қўйилган тош ёки мармар тахта ва унга ёзилган матн, хат;

2) воқеа, ҳодиса ва ш. к. ҳақидаги кичик асар ёки парча;

3) китоб муқаддимаси, боб ва қисмларининг бошига саҳифанинг эни бўйлаб солинган нақш.