ЛАВА

ЛАВА (русча) , лаҳим (кончиликда) — фойдали қазилма қатлами ёппасига қазиладиган жой (забой), ер ости йўли; кон йўлакларининг ўзига хос кўриниши. Лава тушунчаси биринчи марта Донецк кўмир ҳавзасининг шахталарида қўлланилган. Коннинг геологик тузилиши ва фойдали казилмани қазиш усулига қараб, Лава 25—350 м ва ундан ҳам узун бўлади. Лава лардан фойдали қазилмаларни қазиш, ортиш ва ташиш ишлари механизациялаштирилган.