ЛАУРЕАТ

ЛАУРЕАТ [лот. laureatus — бошига дафна (лавр) гулчамбари кийгизилган] — давлат мукофоти ёки халқаро мукофотга сазовор бўлган шахс, шунингдек, танловлар (асосан, бадиий танловлар) ғолиби. «Лауреат» атамаси Юнонистонда пайдо бўлган. У ерда бирор мусобақа ғолиблари «ғалаба тожи» сифатида дафна дарахти япроқларидан қилинган фахрий гулчамбар билан тақдирланган. Бундай одат кейинчалик Қад. Римда ҳам тарқалган. Ғолибларни дафна гулчамбарлари билан такдирлаш ҳозирга қадар сақланган.