ЛАУЭГРАММА

ЛАУЭГРАММА — монокристаллнинг рентген нуридаги дифракцион тасви-рини қайд этиш. 1912 й. да шу усулни таклиф этган М. Лауэ номи билан аталади. Лауэграммани биринчи марта немис олимлари В. Фридрих ва П. Книппинг фотоплёнкада ҳосил қилган. Лауэ усулида узулуксиз спектрли рентген нурларининг ингичка дастаси шу нурлар учун дифракцион панжара вазифасини бажарувчи қўзғалмас монокристаллга узатилади. Кристалл ҳосил қилган дифракцион тасвир кристалл ортига жойлаштирилган фототасмада қайд қилинади. Расмда бериллий монокри-сталлида олинган Лауэграмма кўрсатилган. Монокристаллнинг турли кристаллогра-фик текисликларида жойлашган атомлардаги рентген нури дифракцияси Лауэграммада маълум бир доғларни ҳосил қилади. Лауэграмма даги доғларнинг сони ва жойлашишига қараб, мас, кристаллнинг симметрияси тўғрисида хулосалар чиқарилади. Лауэграмма усули рентген структура анализида қўлланилади.