ЛАТВИЯ УНИВЕРСИТЕТИ

ЛАТВИЯ УНИВЕРСИТЕТИ — Латвиядаги биринчи миллий олий ўқув юрти. Латвиядаги йирик ўқув, маданий ва илмий марказ ҳисобланади. Рига ш. да жойлашган. 1919 й. ташкил этилган. 1940—58 й. ларда Латвия давлат ун-ти, 1958—90 й. ларда П. Стучка номидаги Латвия давлат ун-ти деб номланган; 1990 й. дан ҳоз. номда. 1990 й. теология ф-ти, 1998 й. тиббиёт ф-ти фаолияти тикланди. Латвия университетида 12 ф-т ва 24 и. т. института, кутубхона (2,1 млн. дан ортиқасар), ботаника боги, фан ва техника музейи (6 филиали б-н) бор (1999); 1998/99 ўқув йили унтда 20 мингдан зиёд талаба таълим олди, 1560 ўқитувчи, жумладан, 116 проф. ишлади. Латвия университетида таълим фаннинг 24 тармоғи, жумладан, тиббиёт ва теология бўйича бакалавр, магистр, д-рлик даражасини олиш таъминланадиган дастур бўйича олиб борилади. Ун-т бир нечта илмий жур. нашр этади.