ЛАТОБАНД ДОВОНИ

ЛАТОБАНД ДОВОНИ — Туркистон тизмаси таркибига кирувчи Қизилкамар тоғлари (Жиззах вилояти)даги довон. Бал. 1995 м. Март—окт. ойларида фойдаланиш мумкин. Довон орқали Бахмал тумани маркази Усматдан Янгиобод қишлоғи ва Зафаробод шаҳарчасига ўтилиб, Зарафшон водийсига (Тожикистон Республикаси) тушилади.