ЛАТИПОВ

ЛАТИПОВ Абдуғани (1878-1953) – наққош, самарқандлик уста. Уста Наим, уста Абдузоҳид билан ишлаб ҳунар ўрганган. Хўжа Юсуф, Маҳмуд Хоразмий масжидлари, Абду Дарун масжиди айвони (1908—09, шифт тўсинида «амали уста Абдуғани» ёзуви сақланган), Кўк масжид, Шайбонийхон масжиди, Боғи Баланд масжиди (1910) ва б. жамоат биноларини безашда қатнашган. Нақшларининг улгу, андазалари тўплами музейларда сақланмоқда.