ЛАТЕНТ ДАВР, яширин давр — 1) физиологияда — бирор қўзғатувчининг организм (орган, тўқима, ҳужайра ва б.) га таъсир этган сониядан то жавоб реакцияси бўлгунча ўтган вақт. Л. д. ни аниклаш психологияда (мас, муҳандислик психологиясида) аҳамиятга эга;
2) бўғозлик Л. д. и — бир қанча сут эмизувчи ҳайвонлар (сувсар, бўрсиқ ва б.)да уруғланган тухум ҳужайранинг вақтинча ривожланмай туриши;
3) тиббиётда — касалликнинг яширин даври (қ. Инкубацион давр).