ЛАТЕН МАДАНИЯТИ

ЛАТЕН МАДАНИЯТИ — темир даври археологик маданияти. Ғарбий ва Ўрта Европада яшаган кельтларнинг маданияти (мил. ав. 5-а. — мил. 1-а. лар). Латен маданиятига дойр қад. қишлоқ, шаҳар, қабристон, хазиналар аникланган. Латен маданиятига мансуб аҳоли деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик билан шуғулланган.