ЛАТЧАЛАР

ЛАТЧАЛАР — сувсарсимонлар оиласига мансуб йиртқич сут эмизувчилар гуруҳи. Танаси ингичка, чўзиқ ва жуда эгилувчан. Ўрта Осиё ҳудудида латча ва оқ латча тарқалган. Латча (Mustela nivalis) — энг майда йиртқич, уз. 13 — 28 см, вазни 40 г дан 100 г гача. Езда юнги танасининг орка томонида очиқ кулранг, қорин томонида оқиш ёки сарғиш; ареалининг шим. қисмида қишда оқрангга киради. Европа, Шим. Африка, Шим. Америка ва Осиёда тapqалган. Жуда серҳаракат, сичқонларни қириб катта фонда келтиради. Оқ латча (М. erminsa) латчага нисбатан бир оз йирикроқ, думининг учи қора, уз. 16—38 см, вазни 260 г гача. Европанинг деярли ҳамма ҳудудларида, Шим. Америка, Осиёнинг шим. қисмида учрайди. Ўрта Осиёда Орол денгизидан шим. рокда тарқалган. Асосий озиғи майда кемирувчилар: сичқонлар, дала сичқонлари: кемирувчилар кам бўлганида эса балиқлар, бақалар, қушларнинг уясидаги жўжалари; оч қолганида мевалар ва хар хил органик чиқиндилар билан озикланади. Йилига бир марта 4—8 тадан болалайди. Латчаларнинг иккала тури ҳам зараркунанда кемирувчиларни қириб, инсонга катта фойда келтиради. Оқ латча қимматбаҳо мўйна беради.