ЛАТАНИЯ

ЛАТАНИЯ (Latania) — пальмадошлар оиласига мансуб доим яшил ўсимликлар туркуми. Маскарен о. ларида 3 тури бор. Поясининг уз. 10—12 м, барги ел-пиғичсимон. Манзарали ўсимлик сифа-тида ўстирилади. Хоналарда ёки очиқ ерда ўстириладиган (жан. да) Шарқий Осиё ливистон пальмаси ҳам гулчиликда баъзан «Латания» деб аталади.