ЛАТАКИЯ

ЛАТАКИЯ — Суриянинг шим.ғарбий қисмидаги шаҳар. Латакия муҳофазасининг маъмурий маркази. Аҳолиси 305 минг кишидан зиёд (1990й. лар урталари). Ўрта денгиз соҳилидаги порт. Л. — Ҳалаб — Қамишли т. й. нинг бошлан-гич пункти. Пахта тозалаш, озиқ-овқат саноати корхоналари, электр моторлари з-ди, ун-т бор. Зайтун мойи, ипак матолар ишлаб чиқарилади. Латакия яқинидан битум олинади. Латакия қад. шаҳар. Шаҳарга финикияликлар асос солган. 7-а. да Латакияни араблар босиб олган. 1516 — 1918 й. ларда Усмонли турклар, 1918 — 43 й. ларда французлар қўл остида булган. 1943 й. дан Сурия таркибида.