ЛАССО

ЛАССО Орландо [аслида Ролан де Лас-сю (Roland de Lassus); тахм. 1532, Бельгиядаги Монс ш. — 1594.14.6, Мюнхен] — франк-фламанд композитори, полифония услубининг йирик устаси, нидерланд мактабииинт асосчиларидан. Болаликдан черков хорида куйлаган. 1544 й. дан Италия, Франция, Англия мамлакатларида хизмат қилиб, турли миллий мусиқа услубларини ижодий ўзлаштирган. 1560 й. дан Мюнхен сарой капелласини бошқарган. Бутун Европада машҳур бўлиб, «белыиялик Орфей» номига сазовор бўлган. Лассо ўз даврининг барча диний (месса, мотет) ҳамда дунёвий (итальян мадригали, виланелла, француз шансони, кўп овозли немис қўшиғи ва б.) мусиқа жанрларига мурожаат этиб, 2000 дан зиёд асарлар яратган. Унинг ижоди 16-а. хор полифониясининг чўққисидир. Антик ва Уйғониш давридаги шоирлар шеърларига басталаган вокал асарларида турли «қаҳрамон» ва «жонли сахна»ларни алоҳида маҳорат билан ифодалаб берган. Асарларнинг аксарияти 16-а. нинг ўзида нашр этилган.