ЛАС-ПАЛЬМАС

ЛАС-ПАЛЬМАС — Испаниядаги шаҳар, Канар о. лари таркибидаги ГранКанария о. да. Лас-Пальмас провинциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 352,6 минг киши (1998). Трансатлантика алоқаларининг муҳим транзит пункти. Халқаро аҳамиятдаги кема тузатиш ва таъмирлаш маркази ва бункер базаси. Балиқ овланади. Мева-консерва ва балиқни қайта ишлаш корхоналари, санъат музейи бор. Денгиз бўйи иқлим курорти. Шаҳарга 1478 й. да асос солинган. 15-а. га оид меъморий ёдгорликлари сақланган.